Қабулга эътибор берингҳужжатни Doctr Pro ёзади

Doctr Pro - Ўзбекистондаги шифокорлар учун AI ёзувчи. У қабул суҳбатини ёзиб олади ва SOAP қоралама тайёрлайди. Сиз текширасиз, тузатасиз ва ўзингиз тасдиқлайсиз.

  • ✓Ташхисни фақат шифокор қўяди
  • ✓Ҳар банд манбали
  • ✓Маълумотлар шифрланган
Муаммо ва шифокор вақти

Қабул тугади. Ҳужжат ҳали ёзилмаган.

Кўп шифокор ҳужжатни қабулдан кейин ёки кечқурун ёзади: қоғозга ёки DMED’га қўлда киритади. Вақтнинг 40% дан кўпи экранга қарашга кетади.

⏱
Ҳар бир қабулда 15-20 дақиқа тежаш
Кечки қоғозбозлик ва қайта киритиш юкламаси камаяди
01

Қўлда киритиш юкламаси

Анамнез, кўрик ва даволаш режасини қабулдан кейин қайта ёзасиз. Ҳар бир бемор учун 15-20 дақиқа қоғозбозлик.

02

Қабул пайтида чалғиш

Ёзиб туриб беморнинг юзига қарашга вақт кам қолади. Шифокор билан бемор ўртасидаги жонли мулоқот узилади.

03

Олдинги қабулни эслаш

Бемор ўтган сафар нима деган эди? Бемор қоғоз картасини унуца ёки эски ёзувлар чалкаш бўлса вақт йўқотилади.

Қулай жараён

Ёзувдан тасдиқланган ҳужжатгача 4 қадам

  1. 10{н}-босқич

    Ёзинг

    Телефонда бир тугма билан қабулни ёзиб олинг. Пауза қилинг, давом эттиринг. Интернет узилса ҳам ёзув тўхтамайди.

    ✓Шифокор назоратида
  2. 20{н}-босқич

    Қоралама

    Сервер суҳбатдан шикоят, анамнез, кўрик, баҳолаш ва режа (SOAP) бўлимларини автоматик тайёрлайди.

    ✓Шифокор назоратида
  3. 30{н}-босқич

    Текширинг

    Ҳар бир банд суҳбатнинг қайси гапидан олингани кўринади. «Эшитиш» тугмаси билан ўша жойни бир зумда қайта тинглайсиз.

    ✓Шифокор назоратида
  4. 40{н}-босқич

    Тасдиқланг

    Ҳужжатни фақат ўзингиз тасдиқлайсиз. Тасдиқланган ҳужжат ўзгармайди, кейинги ўзгариш фақат тузатиш сифатида қайд этилади.

    ✓Шифокор назоратида
Имкониятлар

Шифокор ишига мосланган функсиялар

SOAP қоралама

Суҳбатдан шикоят, анамнез, кўрик, баҳолаш ва режа бўлимларини чиқаради. Мобил илова ва вебда тайёр.

SOAP стандарти:S · O · A · P
Шикоят, анамнез, кўрик ва режа қабул суҳбатидан бир зумда тартибланади.

Ҳар банд манбаси

Ҳар бир банд суҳбатнинг қайси жумласидан олингани кўрсатилади. «Эшитиш» билан шу жойни бир зумда тингланг.

ICD-10 таклифи

Код фақат тавсия сифатида берилади. Шифокор тасдиқламагунча ҳужжатга расман кирмайди.

Мутахассислик шаблонлари

Терапия, кардиология, эндокринология ва универсал шаблонлар. Ҳар клиника ўз андазасини мослаштира олади.

AI бриефинг

Қабул олдидан беморнинг охирги учта якунланган қабулининг қисқа хулосаси, ҳар фикр манбаси билан кўрсатилади.

Ўзбек ва рус тили

⭐ Энг кучли имконият

Аралаш нутқни, ўзбек ва рус тилларидаги тиббий атамаларни тушунади. Ҳужжат тилини шифокор танлайди.

O‘zbek tiliРусский языкAralash nutq (Mix) va terminlar
Клиник хавфсизлик

AI қарор қилмайди

Doctr Pro шифокор ўрнини босмайди: у фақат сиз айтган гапларни тартиблаб ёзади.

✓

Ташхис фақат сиздан

Ташхис фақат сиз овозда айтган бўлсангиз ёзилади. Акс ҳолда майдон бўш қолади.

✓

Ҳар банд манбали

Ҳар бир фикр суҳбатдаги аниқ гапга боғланган. Шубҳали жойни «Эшитиш» орқали текширасиз.

✓

Тасдиқлашни сиз қиласиз

AI ҳужжатни ўзи якунламайди ва сақламайди. Сиз текширасиз, тузатасиз ва ўзингиз тасдиқлайсиз.

Клиник қарор ва ташхис қўйиш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ лицензияга эга шифокорга тегишлидир.
Бемор иловаси билан боғлиқлик

Бемор дорини қанчалик ичганини кўрасиз

Doctr Pro ва Doctr One - битта экотизимнинг икки томони. Doctr One беморга дорини ўз вақтида ичишни эслатади, Doctr Pro шифокорга қабулни ҳужжатлаштиришда ёрдам беради. Улар QR код ва бемор розилиги орқали боғланади.

Doctr One
Бемор иловаси
  • Дори эслатмалари ва жадвал
  • Шифокор QR кодини сканерлаш
  • Шифокор тасдиқлаган қисқа хулоса
QR код + розилик
Doctr Pro
Шифокор иловаси
  • Бемор картаси ва фаол дорилар
  • Дори ичиш фоизи - PMR (фақат ўқиш)
  • Қабул олдидан AI бриефинг
Ичилган дозалар (PMR)86%

Намунавий маълумот

  1. Қадам 0{н}

    QR сканерлаш

    Бемор Doctr One иловасида шифокорнинг QR кодини сканерлайди ва боғланишга розилик беради.

  2. Қадам 0{н}

    Бемор картаси

    Шифокор картани очади: фаол дорилар рўйхати ва охирги қабулдан бери ичилган дозалар фоизи (PMR) кўринади.

  3. Қадам 0{н}

    Қабул ва ёзув

    Қабулда бемор ёзувга розилик беради. Шифокор суҳбатни ёзиб олади ва SOAP қораламани тасдиқлайди.

  4. Қадам 0{н}

    Хулоса юбориш

    Тасдиқланган оддий тилдаги қисқа хулоса бемор иловасига боради. Кейинги қабулда AI бриефинг эслатади.

Бемор боғланишни бир тугма билан бекор қила олади - шифокорга кириш дарҳол ёпилади. EMR тиббий ҳужжати беморга кўрсатилмайди, у фақат сиз юборган содда хулосани кўради.

Махфийлик ва ҳимоя

Бемор маълумоти қатъий ҳимояда

01

Ҳар қабулда розилик

Бемордан ҳар қабулда розилик сўралади. Иловаси йўқ беморнинг оғзаки розилиги аудио билан қайд этилади.

02

AES-256 шифрлаш

Барча овоз ёзувлари, матнлар ва клиник маълумотлар кучли криптографик шифрлаш билан сақланади.

03

72 соат қоидаси

Агар ҳужжат 72 соат ичида тасдиқланмаса, унинг аудиоси, транскрипти ва қораламаси сервердан бутунлай ўчирилади.

04

Аудит журнали

Ҳар бир маълумотни ўқиш, ўзгартириш ва кўриш ҳаракати қайд этилади ва журналланади.

Клиник йўналишлар

Мутахассислигингизга мос шаблонлар

Кардиология

Қон босими, EKG натижалари, пулс динамикаси ва дори таъсири учун махсус тузилган SOAP шаблони.

Эндокринология

Қанд миқдори, ҲбА1с таҳлили, гормонлар баланси ва парҳез режаси учун оптималлаштирилган қабул.

Терапия ва оилавий шифокор

Умумий амалиёт, кўп тармоқли шикоятлар ва профилактик кўриклар учун тезкор андаза.

Бошқа мутахассисликлар

Универсал шаблон ёки ҳар бир клиника ўз талабларига мослаб тузиши мумкин бўлган шахсий андазалар.

Савол-жавоблар

Шифокорлар кўп сўрайдиган саволлар

AI мустақил ташхис қўядими?+

Йўқ. Doctr Pro фақат клиник ёрдамчи. Ташхис фақат шифокор овозда айтган бўлсагина қораламага киритилади, акс ҳолда майдон бўш қолади. ICD-10 кодлари эса фақат таклиф сифатида кўрсатилади.

Беморнинг розилиги қандай олинади?+

Бемор Doctr One иловасида QR код орқали розилик беради ва бу ҳар қабулда тасдиқланади. Иловаси бўлмаган беморнинг оғзаки розилиги аудио билан қайд этилади.

DMED билан интеграция борми?+

Ҳозирча йўқ. Ҳужжатни DMED’га тўғридан-тўғри узатиш режада ва кейинги релизларда тақдим этилади.

Қайси тилларни ва диалектларни тушунади?+

Ўзбек ва рус нутқини, шунингдек аралаш нутқни («медицинский суржйк») тушунади. Якуний ҳужжат тилини шифокор ўзи танлайди.

Агар 72 соат ичида ҳужжат тасдиқланмаса нима бўлади?+

Хавфсизлик қоидасига кўра, 72 соат ичида тасдиқланмаган қабул аудиоси, унинг транскрипти ва қоралама автоматик равишда ўчириб юборилади.

Рўйхатдан ўтгач қачон фойдаланиш мумкин?+

Сўровингиз юборилгач, администратор диплом маълумотларингизни текширади ва 2 иш куни ичида сиз билан боғланади ҳамда аккаунт яратади.

Жамоа

Жамоамиз билан танишинг

  • Founder & CEO
    Камолиддин Шаймурадов

    Камолиддин Шаймурадов

    Асосчи, бош директор

  • CTO
    Шаҳбозбек Усмонов

    Шаҳбозбек Усмонов

    Техник директор

  • Mobile
    Жаҳонгир Ханназаров

    Жаҳонгир Ханназаров

    Мобил дастурчи

  • Frontend
    Муҳаммаддиёр Шухратов

    Муҳаммаддиёр Шухратов

    Фронтенд дастурчи

Бошлаш осон

Кейинги қабулда ҳужжатни Doctr Pro ёзсин

Қисқа сўров юборинг. Администратор диплом маълумотларингизни текширади ва аккаунтингизни яратади. 2 иш куни ичида сиз билан боғланамиз.